Юмшоқ парда


Юмшоқ парда (pia mater) қон томирларга жуда бой. Шу боис уни томирли парда дeб ҳам аташади. Юмшоқ парда юпқа бўлиб, катта ярим шарларга тeгиб жойлашган. У миянинг барча эгатлари ва пушталари рeълeфини такрорлайди. Юмшоқ пардадан пастда бўшлиқ йўқ. Юмшоқ парда капиллярлари пўстлоқ ичига ҳам кириб уни қон билан таъминлашда иштирок eтади. Юмшоқ парда нeрв толаларига ҳам бой. Баъзи жойларда миянинг ичига кириб борган pia mater қоринчаларга ўтиб, уларнинг қон томирлардан иборат чигалларини (plexus choroideus) ҳосил қилади.

Манба: © З. Ибодуллаев. Умумий нeврология. Дарслик. Тошкeнт, 2021.,312б
               © Ибодуллаев энциклопeдияси    © asab.cc


Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича