Янгиликлар Ибодуллаев энциклопедияси Шулте жадвали (сонларни топиб чиқиш усули)

Шулте жадвали (сонларни топиб чиқиш усули)


Мақсад: Диққат тезлиги, хажми ва толиқиш даражасини текшириш.
   
Ўтказиш тартиби: Бунинг учун 5 та жадвал танлаб олинади. Ҳар бир жадвал камида 30х30 см.ли картон қоғозда акс этган бўлиши керак. Бу жадвалларда 1 дан 25 гача бўлган сонлар хаотик тарзда жойлаштирилган бўлади (жадвал). Қоида бўйича бешта жадвал ҳам кетма-кет бажариб борилади. Ҳар бир жадвалдаги сонларни топишга кетган вақт секундомер ёрдамида дафтарга қайд қилиб борилади. Синалувчи барча сонларни, яъни бирдан охирги сонгача овоз чиқариб кўрсатиб бериши керак.

жадвал

 Шулте жадваллари
14    18    7    24    21
22    1    10    9    6
16    5    8    20    11
23    2    25    3    15
19    13    17    12    4

9    5    11    23    20
14    25    17    19    13
3    21    7    16    1
18    12    6    24    4
8    15    10    2    22



5    14    12    23    2
18    25    7    24    13
11    3    20    4    16
6    10    9    22    1
21    15    9    17    8

21    12    7    1    20
6    15    17    3    18
19    4    8    25    13
24    2    22    10    5
9    14    11    23    16


Натижаларни таҳлил қилиш ва хулоса чиқариш:
ДТ – диққат тезлиги (сония) қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:
ДТ = Ж1+Ж2+Ж3+Ж4+Ж5/5, бунда:
Ж1 – биринчи жадвалга кетган вақт (сония)
Ж2 – биринчи жадвалга кетган вақт (сония)
Ж3 – биринчи жадвалга кетган вақт (сония)
Ж4 – биринчи жадвалга кетган вақт (сония)
Ж5 – биринчи жадвалга кетган вақт (сония)

4-жадвал. Шулте жадвали бўйича турли ёшларда диққат тезлиги кўрсаткичлари (сония)

   Ёши
Баллар
5 балл
(жуда юқори)
4 балл
(юқори)
3 балл
(ўртача)
2 балл
(паст)    
1 балл
(ўта паст)

6-7 ёш
51 гача
61-70
71-80
81-90
91 дан кўп
8-9 ёш
41 гача
51-60
61-70
71-80
81 дан кўп
10-11 ёш
31 гача
41-50
51-60
61-70
71 дан кўп
12 ёш ва катталар
30 гача
31-45
46-60
61-75
76 дан кўп

    
Шундай қилиб, соғлом одам битта жадвалдаги барча сонларни тўғри топишга 30-50 сония вақт сарфлайди. Ёш ошган сайин топшириқни бажаришга кетган вақт ҳам ошиб боради. Шулте жадвалининг компютерлаштирилган варианти асаб.уз сайтига жойлаштирилган бўлиб, ҳар бир одам ўзининг диққат тезлиги, ҳажми ва толиқишини мустақил равишда текшириб олиши мумкин.


Manba: ©Z. Ibodullayev. Tibbiyot psixologiyasi. Darslik., 3-nashr., T.; 2019., 494b.  
           © Ibodullayev ensiklopediyasi., 2022 y; ©asab.cc

Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича