БОЛДИРНИНГ КАТТА НЕРВИ НЕВРОПАТИЯСИ
Этиологияси. Болдирнинг катта нерви (n. tibialis) невропатияси кам учрайди ва кўпинча тизза ва болдир суяклари жароҳатларида рўй беради. Шунингдек, n. tibialis тарзал канал соҳасида ҳам сиқилиб қолиши мумкин. Бунда туннел невропатия ривожланади.
Клиникаси. Невропатия оёқда кучли оғриқлар билан намоён бўлади. Оёқ панжасини пастга букиш ва ичкарига буриш (супинация) анча мушкул. Бармоқларни букиш ҳам қийинлашади, ахилл рефлекс сўнади. Оёқ панжаси тепага кўтарилиб, бироз ташқарига буралиб қолади. Кўп ҳолларда контрактура ривожланади ва оёқ панжаси pes calcaneus шаклини олади. Бемор оёқ учида тик тура олмайди. Болдирнинг орқа томони ва оёқ панжасидаги суяклараро мускуллар атрофияга учрайди. Шу боис, оёқ панжаси қуш чангалига ўхшаб қолади. Болдирнинг орқа томони, оёқ панжаси ва бармоқларнинг пастки қисмида гипестезия кузатилади. Кейинчалик оёқ панжаси тагида вегетатив-трофик ривожланади.
Manba: © Z. Ibodullayev. Asab kasalliklari. 2-nashr. Darslik, Toshkent, 2021., 960 b.
© Z. Ibodullayev. Umumiy nevrologiya. Darslik. Toshkent, 2021., 312 b.
© Ibodullayev ensiklopediyasi
© asab.cc
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича