Янгиликлар Ибодуллаев энциклопедияси БОШ МИЯДА КИСТА БЎЛИШИ ХАВФЛИМИ?

БОШ МИЯДА КИСТА БЎЛИШИ ХАВФЛИМИ?


МРТ текширувидан сўнг баъзи беморларнинг бошида киста (бўшлиқ) аниқланади. Аксарият беморлар бундан хавотирга тушиб қолишади: “Бошимда киста бор экан, у катталашиб кетмайдими, уни операция қилиш керак эмасми?”.
       Бош мияда киста қандай ҳосил бўлади? Нима учун у КТ ёки МРТ текши­рувларида тасодифан аниқланиб қолади? Киста кўпинча бош миянинг орқа энса чуқурчаси соҳасида аниқланади. Бора-бора аксарият кисталар сўрилиб битиб кетади, бошқа бирлари эса одам умрининг охиригача сақланиб қолади. 
       Киста пайдо бўлишининг асосий сабаблари – булар эрта болалик даврида ўтказилган бош мия жароҳатлари (айниқса, энса билан йиқилишлар) ва мия пардаларида ўтказилган яллиғланиш касалликлари. Бунинг оқибатида миянинг икки пардаси ораси очилиб, у ерда мия суюқлигидан иборат бўшлиқ шаклланади. 
Бу бўшлиқ, яъни киста турли ҳажмга етиб, ўсишдан тўхтаб қолади. Бош миянинг орқа қисмида, яъни энса соҳасида жойлашган аксарият кисталар хавфли эмас. Бош миянинг чакка соҳасида шаклланган кисталар эса невропатолог назоратини талаб қилади. 
       Демак, бош миясида киста аниқланган беморлар хавотирга тушмасдан, малакали невропатолог кўригидан ўтишлари ва унинг маслаҳатига қулоқ тутишлари лозим

Manba: © Z. Ibodullayev. Asab va ruhiyat., 4-nashr. Ilmiy-ommabop risola. T, 311 b. 
             © Ibodullayev ensiklopediyasi
              © asab.cc




Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича