БОШ МИЯНИНГ БОСИЛИШИ
Бош мия босилиши краниоцеребрал жароҳатларнинг 3–5% ида кузатилади ва ҳаёт учун ўта хавфли ҳисобланади. Бош мия босилишининг асосий сабаблари – интракраниал гематомалар, цинган калла суягининг мияга ботиб қолиши, субдурал гигрома, интракраниал бўшлиқларда ҳаво тўпланиб (пневмоцефалия) қолишидир. Бош мия босилиши белгилари жароҳатдан сўнг дарров ёки бироз вақт (ёруғлик даври) ўтгач ривожланади. Ўчоқли ва диффуз неврологик симптомларнинг кучая бориши, ҳушнинг йўқолиши бош мия босила бошлаганидан далолат беради. Пирамидал симптомлар (фалажликлар), эпилептик хуружлар, координатор бузилишлар, бир томонлама мидриаз, нистагм ва ғилайлик каби белгилар пайдо бўлади ёки кучайиб боради.
Manba: © Z. Ibodullayev. Asab kasalliklari. 2-nashr. Darslik, Toshkent, 2021., 960 b.
© Ibodullayev ensiklopediyasi
© asab.cc
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича