ЁМОН ТУШ КЎРИШ ЁМОНМИ?
“Албатта ёмон-да!” деб жавоб қайтаришингиз табиий. Туш тилсимотлари ҳақида тўхталиб ўтирмай, у билан боғлиқ бошқа муаммо ҳақида сўз юритмоқчи эдим. Менга “Доктор, тушимда кимларнидир ҳар доим ўлдириб юраман, қўлим доимо қон, ўтиб кетганлар тушимга кўп киради, қўрқиб уйғонаман, кун бўйи кайфиятим бўлмай, ўзимни қўйишга жой топа олмай юраман” деб шикоят қилишади.
Одатда, невроз, депрессия ва фобия аниқланган беморлар бундай тушларни кўп кўришади. Ушбу касалликлардан бемор халос этилса, уларда ёмон туш кўришлар ҳам барҳам топади. Бунинг кўп бора гувоҳи бўлганман. Чунки ҳар доим беморнинг умумий аҳволидан ташқари, унинг туш кўришларида қандай ўзгаришлар рўй бераётгани билан ҳам қизиқаман. Аксарият беморлар тузалган сайин ёмон тушлар кўриши камайиб бораётгани ҳақида хурсанд бўлиб сўзлашади. Демак, ёмон тушлар – невроз ва депрессиянинг тушдаги белгилари десак, муболаға қилмаган бўламиз. Уйқунгиз осуда бўлсин, яхши тушлар кўриб уйғонинг!
Manba: © Z. Ibodullayev. Asab va ruhiyat., 4-nashr. Ilmiy-ommabop risola. T, 311 b.
© Ibodullayev ensiklopediyasi
© asab.cc
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича