Лакунар инсульт
Лакунар инсульт – бош миянинг майда томирлари окклюзияси сабабли ривожланадиган инсульт. «Лакунар инсульт» атамаси касаллик патофизиологиясини белгилаб бера олмайди, балки у кичик ўчоқли инсульт ривожланганлиги ҳақида маълумот беради, холос. Ўчоқлар ҳажми 1-1,5 см бўлади. Лакунар инсультнинг асосий сабаби – артериал гипертензия, қандли диабет ва кардиоген омиллар. АГ да майда церебрал артериялар кўп зарарланади, уларнинг деворлари мўртлашади, қалинлашади ва деструкцияга учрайди. ҚД да микроангиопатия, юрак касалликларида микроэмболиялар кичик ишемик ўчоқлар сабабчисидир. Лакунар инсультлар бош мияни, айниқса, унинг оқ моддасини қон билан таъминловчи майда артериялар зарарланиши билан боғлиқ. Кўпинча, перфорант артериялар, яъни мия тўқималарини тешиб ўтувчи артериялар зарарланади. Шунинг учун ҳам лакунар инсульт, асосан, миянинг чуқур тузилмалари, яъни перивентрикуляр соҳа, экстрапирамидал ядролар ва таламусда, кам ҳолларда пўстлоқда кузатилади. Лакунар инсультлар мия устуни ва миячада кам учрайди.
Manba: © Z. Ibodullayev. Asab kasalliklari. 2-nashr. Darslik, Toshkent, 2021., 960 b.
© Z. Ibodullayev. Insult va koma. Qo`llanma. Toshkent, 2013., 193 b.
© Ibodullayev ensiklopediyasi
© asab.cc
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича