ЛЕЙДЕН-МЕБИУС МИОПАТИЯСИ
Этиологияси ва клиникаси. Рецессив ва Х-хромосомага бириккан типда наслдан-наслга узатилади. Касаллик 20-60 ёшларда бошланади. Клиникаси тос ва сон мускуллари атрофияси билан намоён бўлади. Кейинчалик елка, курак ва билак мускуллари атрофияга учраб бошлайди. Зарарланган мускуллардан биоптат олганда мускуллар дистрофияси ва денервацион ўзгаришлар аниқланади. ЭМГ да мускулларнинг бирламчи атрофияси аниқланади. Касаллик секин зўрайиб борувчи хусусиятга эга.
Manba: © Z. Ibodullayev. Asab kasalliklari. 2-nashr. Darslik, Toshkent, 2021., 960 b.
© Z. Ibodullayev. Umumiy nevrologiya. Darslik. Toshkent, 2021., 312 b.
© Ibodullayev ensiklopediyasi
© asab.cc
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича