Умуртқа остеохондрози


Остеохондроз (osteo суяк, chondros  – тоғай) суяк ва тоғай тўқимасининг дистрофияси, деган маънони англатади. Умуртқа остеохондрози умуртқалар ва уларни бир-бири билан боғловчи тоғай тўқималар ҳамда умуртқалар орасидаги дисклар дистрофияси билан намоён бўлувчи сурункали касаллик. Умуртқа остеохондрозида умуртқалар танаси кичраяди, уларда остеофитлар пайдо бўлади.   Умуртқалар орасидаги дисклар мўртлашиб юпқалашади, фиброз ҳалқача парчаланади ва умуртқалар орасидаги ёриқ тораяди. Бу дистрофик ўзгаришлар диск чурраси пайдо бўлишига сабаб бўлади. Остеохондрозда орқа мия ўтадиган умуртқа канали ва умуртқа поғонасининг ён томонларида жойлашган спинал илдизчалар ўтадиган тешиклар ҳам тораяди. Маълумки, радикуляр артерия ва веналар ён тешиклардан ўтади. Шунинг учун ҳам миелопатия, радикулопатия ва плексопатиялар келиб чиқишининг асосий сабабларидан бири – бу умуртқа остеохондрозидир. Остеохондроз деярли ҳар доим спондилоартроз билан намоён бўлади ва кейинчалик деформацияловчи спондилёз ривожланишига олиб келади.


Manba: ©Z. Ibodullayev. Asab kasalliklari. 2-nashr. Darslik, Toshkent, 2021., 960 b.
              ©Z. Ibodullayev. Nevrologiya. Qo`llanma., Toshkent, 2017., 404 b.
              © Ibodullayev ensiklopediyasi 
              ©asab.cc

Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича