УРЕМИК ПОЛИНЕВРОПАТИЯ


Этиологияси. Уремик полиневропатия буйракларнинг сурункали етишмовчилигида ривожланади. Периферик нервларда аксонопатия ва сегментар демиелинизация кузатилади.
  
Клиникаси. Оёқ-қўлларнинг дистал қисмларида дизестезия, парестезия ва турли оғриқлар пайдо бўлади. Оёқларнинг увишишлари, қичималар ва болдир мушакларидаги крампи типидаги оғриқлар беморни доимо безовта қилади. Бу симптомлар, айниқса, кечаси кучаяди ва худди «безовта оёқлар» синдромига ўхшаб намоён бўлади. Оғриқлар, шунингдек, буйрак етишмовчилиги авж олган пайтлари ҳам кучаяди. Касаллик зўрайган сайин мушак-бўғим ва вибрасия сезгиси бузила бошлайди, ахилл рефлекс сўнади, дистал мускулларда диффуз атрофия вужудга келади. Бироқ атрофиялар енгил кўринишда бўлади. Вегетатив-трофик бузилишлар, айниқса, терининг доимо қуруқ бўлиши, акроцианоз ва тирноқларнинг мўртлашиб синиши кўп кузатилади. Ташхис қўйишда беморнинг сурункали буйрак етишмовчилиги билан касалланганлиги, қонда мочевина ва креатинин миқдорининг ошиши ва ЭНМГ текширувларга эътибор қаратилади.
 
Давоси ва профилактикаси. Режали тарзда гемодиализ муолажасини ўтказиб туриш ёки буйракни кўчириб ўтқазиш полиневропатиянинг ҳам олдини олади, беморнинг умумий аҳволи ҳам яхшиланади.

Manba: © Z. Ibodullayev. Asab kasalliklari. 2-nashr. Darslik, Toshkent, 2021., 960 b. 
             © Ibodullayev ensiklopediyasi
              © asab.cc

Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича