ГАМИЛЬТОН ШКАЛАСИ


Ушбу шкала хавотирли-депрессив бузилишлар кузатилган беморларда қўлланилади. Шкаладаги саволлар беморни сўнгги ҳафта ичида безовта қилаётган симптомларни аниқлаш ва баҳолашга қаратилган. Юқорида келтирилган сўровномалардан фарқли ўлароқ, Гамильтон шкаласи мутахассис томонидан тўлдирилади. Шкалани тўлдирувчи мутахассис тажрибали бўлиши, депрессиянинг клиник кўринишлари ва шкалада кўрсатилган саволларни мукаммал билиши лозим. 

Шкалани тўлдираётганда беморни шоширмаслик, унга босим ўтказмаслик, бемор саволлар маъносини англай олмаса, уни лўнда ва содда тил билан тушунтириш зарур. Агар шкалани тўлдираётган мутахассисда беморнинг жавоблари шубҳа уйғотса, қўшимча маълумот учун унинг аҳволини яқиндан биладиган қариндошлари ёки уни даволаётган врач жалб қилинади. Ушбу шкала бўйича қайта текширувлар ўтказилаётганда беморга ҳам, мутахассисга ҳам аввалги тўлдирилган шкала маълумотларидан фойдаланиш ман қилинади. Фақат қайта текширув ўтказилгач, унинг хулосалари аввалги текширув хулосалари билан солиштирилади. 

Шкаладаги ҳар бир саволга берилган жавоб вариантлари 0–2 балл, 0–3 балл ва 0–4 балл қилиб белгиланган. 16-устундаги тана вазнини баҳолаш бўйича берилган саволга 16а ёки 16б бўйича жавоб бериш керак. Шкала илк бор тўлдирилаётганда 16а пункт бўйича (анамнезга асосланиб), иккинчи сафар тўлдирилаётганда, яъни беморнинг аҳволи динамикада ўрганилаётганда жавобни 16б пункт бўйича (тана вазнини объектив текширувларга) белгилаган маъқул. Депрессиянинг баъзи турларида беморнинг аҳволи, айниқса, кайфияти кун бўйи ўзгариб туриши мумкин, масалан, эрталаб кайфияти яхши, кечқурун эса ёмон. Бу ҳолатни белгилаш 18-пунктда кўрсатилган. Агар беморнинг аҳволида кун бўйи ўзгаришлар кузатилмаса, 18а пункт бўйича 0 балл белгиланади, бунда 18б пункт бўш қолдирилади. Агар кун бўйи депрессия аломатлари кучайиб туриши  кузатилса, 18а пункт бўйича унинг эрталаб ёки кечқурун бўлаётганлиги баҳоланади, 18б пункт бўйича эса ушбу кучайишларнинг даражаси баҳоланади. 

Гамильтоннинг депрессияни (HAMD) ва хавотирни аниқлаш шкаласи (НАМА) мавжуд. Дастлаб депрессияни аниқловчи баҳоловчи шкалани келтириб ўтамиз.

Гамильтон шкаласи бланки
(депрессияни аниқлаш учун)

Исм-шарифи....................................................; Ёши...........; жинси..........; сана.........
Балл
1. Депрессив кайфият

0
Йўқ

1
Кўрсатилган ҳолатлар сўралганда айтилади

2
Тўсатдан ўзи шикоят қилади

3
Хулқ-атворидан (ҳаракатлари, ҳолати, мимикаси, овози, йиғлоқилик) билиб олинади

4
Кўрсатилган ҳолатлар ҳам гапиришидан, ҳам хулқ-атворидан билиниб туради


                                2. . Айбдорлик ҳисси

0
Йўқ

1
Ўзини камситиш, бошқаларга панд бериш ҳисси

2
Ўзини камситиш ҳисси, ўз хатолари ва гуноҳларини азоб билан эслаш

3
Ҳозирги касаллигини гўёки унга берилган жазодек ҳис қилади, айбдорлик ҳисси

4
Айбловчи ва/ёки қораловчи мазмундаги вербал галлюцинациялар, ва ёки қўрқитувчи мазмундаги кўрув галлюцинациялари


                                   3. Суицидал ниятлар

0
Йўқ

1
Яшашнинг кераги йўқ деб ҳис қилиш

2
Ўлиш хоҳиши ёки ўлиши мумкинлиги ҳақидаги хаёллар

3
Ўз жонига қасд қилиш ҳақида гапириш ёки имо-ишорасида билдириш

4
Суицидал уринишлар


                                 4. Эрта уйқусизлик

0
Қийналмай уйқуга кетиш

1
Баъзан уйқу келмаслигидан шикоят қилиш (30 дақиқадан кўпроқ)

2
Ҳар кеча ухлай олмаётганидан шикоят қилиш


                                    5. Ўрта уйқусизлик

0
Йўқ

1
Тун мобайнида нотинч уйқудан шикоят қилиш

2
Бутун тун бўйи бир неча бор уйғониб кетиш, ўрнидан туриш


                    6. Кечиккан уйқусизлик

0
Йўқ

1
Эрта уйғониб кетиш ва кейин яна уйқуга кетиш

2
Саҳарда бутунлай уйғониб кетиш


                        7. Ишчанлик ва фаоллик

0
Қийинчиликлар йўқлиги

1
Ишга қодир эмаслик ҳисси, чарчаш ва холсизлик ҳолати,

2
Ишга ва бошқа фаолиятга қизиқишнинг йўқолишидан шикоят қилиш ёки хулқ-атворида сездириб туриш, беқарорлик ва апатия (қўшимча тарзда ишга ёки фаолликка ташқаридан ундашга муҳтож)

3
Фаолликни намоён қилувчи белгиларнинг йўқлиги ёки иш самарадорлигининг пасайиши

4
Касаллик сабабли ишдан воз кечиш


8. Карахтлик
 (фикрлар карахтлиги ва нутқнинг секинлашуви, фикрни бир жойга жамлай олмаслик, ҳаракат фаоллигининг пасайиши)

0
Нутқ ва фикрлаш сақланган

1
Суҳбат чоғида енгил карахтлик

2
Суҳбат чоғида сезиларли карахтлик

3
Фикрини жамлай олмаслик яққол билиниб туради

4
Ступор 


                        9. Ажитация

0
Йўқ
1
Нотинчлик
2
Қўли билан тартибсиз ҳаракатлар қилиши, сочини юлиш
3
Қимирлайвериш, бир жойда ўтира олмаслик
4
Қўли билан чертавериш, тирноғини тинимсиз тишлаш, сочини юлиш, лабини тишлаш

                               10. Руҳий хавотир

0
Йўқ
1
Субъектив таранглик ва жаҳлдорлик
2
Arzimagan narsaga bеzovtalanish
3
Сўзида ва юзида акс этган хавотир
4
Қўрқувнинг юзида акс этиб туриши

                                   11. Соматик хавотир
(хавотирнинг физиологик кўринишлари – гастроинтестинал – оғиз қуриши, метеоризм, диспепсия, диарея, спазмлар, кекириш, юрак-қон томир – юрак уриши, бош оғриқлар, нафас олиш – гипервентиляция, нафас етишмовчилиги + пешобнинг тезлашуви, терлаш.
.

0
Йўқ
1
Суст
2
Ўртача
3
Кучли 
4
Ўта кучли

12. Ошқозон-ичак системаси белгилари

0
Йўқ

1
Иштаҳа йўқолиши, бироқ овқат ейишга ортиқча зўрламаслик, қоринда оғирлик ҳисси
2
Кучли ундашлар ҳисобига овқатланишга рози бўлиш, ични сурувчи дориларга ёки гастроинтестинал симптомларни бартараф қилишга эҳтиёж сезиш

                      13. Умумий соматик симптомлар

0
Йўқ

1
Оёқларда оғирлик, бел ва бош оғриғи, мушакларда оғриқ, қувват йўқлиги ёки ҳолдан тойиш ҳисси

2
Ҳар қандай кучли ифодаланган симптомлар


                     14.Гениталсимптомлар
              (либидо йўқолиши, хайз бузилиши)

0
Йўқ

1
Суст ифодаланган

2
Кучли ифодаланган


15. Ипохондрия

0
Йўқ

1
Ўз дунёсига ғарқ бўлиш
2
Соғлиғидан ҳаддан ташқари азият чекиш
3
Шикоятлар кўплиги, ёрдам ҳақида илтимослар
4
Ипохондрик ғоялар

                           16. Тана вазнининг камайиши
                                (  А ёки Б баҳоланади)


А. Анамнез бўйича

0
Йўқ

1
Ушбу касаллик сабабли тана вазни камайгани тахмини

2
Тана вазнининг яққол камайиши (сўзига қараганда)

3
Баҳолаш қийин


Б. Агар тана вазнида ўзгариш ҳар ҳафтада кузатилса

0
Ҳафтасига 0,5 кг дан кам

1
Ҳафтасига 0,5 кг дан кўп

2
Ҳафтасига 1 кг дан кўп

3
Баҳолаш қийин


17. Танқидий муносабат

0
Бетоблигини англайди

1
Бетоблигини англаш, бироқ унинг сабаби ёмон овқатланганидан, чарчаганидан, об-ҳаводан ва ҳ.к. дан деб билиш
2
Бетоблигини бутунлай англамайди

18. Кундалик иккиланишлар
(Б пункт баҳоланиши учун А пунктда бузилишлар аниқланиши керак)
А. Симптомлар ўта ривожланган пайтларда

0
Иккиланишлар йўқ

1
Эрталаб

2
Кечқурун


Б. Ривожланганлик даражаси:

0
Йўқ

1
Суст 

2
Kучли


             19. Деперсонализация ва дереализация
           (ўзининг ва атрофдагиларнинг ўзгарганлиги)

0
Йўқ

1
Суст 
2
Ўртача
3
Kучли
4
ўта кучли

                      20. Параноидал симптомлар




0
Йўқ

1
Гумонсираш

2
муносабатлар ғояси

3
таъқиб қилиниш фикрлари


               21. Обсессив ва компулсив симптомлар

0
Йўқ

1
Енгил

2
Оғир





                               Гамильтон шкаласи калити
                                 (депрессияни баҳолаш учун)
       Шкала пунктлари    
         Белгилар даражаси (балл)


Йўқ
Енгил
Ўртача
Оғир
Ўта оғир
1. . Депрессив кайфият    
0
1
2
3
4
2. Айбдорлик ҳисси
0
1
2
3
4
3. Суицидал ниятлар
0
1
2
3
4
4. Эрта уйқусизлик
0
1
2
 
 
5. . Ўрта уйқусизлик
0
1
2
 
 
6. Кечиккан уйқусизлик
0
1
2
 
 
7. Ишчанлик ва фаоллик
0
1
2
3
4
8. Карахтлик
0
1
2
3
4
9. Ажитация
0
1
2
3
4
10. Руҳий хавотир
0
1
2
3
4
11. . Соматик хавотир    
0
1
2
3
4
12. Ошқозон-ичак системаси белгилари
0
1
2
 
 
13. Умумий соматик симптомлар
0
1
2
 
 
14. Генитал симптомлар
0
1
2
 
 
15. Ипохондрия
0
1
2
3
4
16. Тана вазнининг камайиши А
0
1
2
3
 
16. Тана вазнининг камайиши Б
0
1
2
3
 
17. Танқидий муносабат
0
1
2
 
 
18. . Кундалик иккиланишлар А
0
1
2
 
 
18. . Кундалик иккиланишлар Б
0
1
2
 
 
19. Деперсонализация ва дереализация
0
1
2
3
4
20. Параноидал симптомлар
0
1
2
3
 
21. Обсессив ва компулсив симптомлар
0
1
2
 
 

         

Депрессия даражалари (балл):
0–7 – депрессия йўқ
8–13 – енгил депрессия
14–18 – ўрта даражадаги депрессия
19–22 – оғир депрессия
23 дан юқори – ўта оғир депрессия

                                            Гамильтон шкаласи
                                          (хавотирни аниқлаш учун)

Шкаланинг ушбу варианти (ҲАМ-А) хавотир даражасини аниқлаш ва баҳолаш учун қўлланилади. Бу шкала 14 кўрсаткичдан иборат бўлиб, ёнида симптомлар тавсифи ҳам келтирилган. Ҳар бир кўрсаткич 0 балдан 4 балгача баҳоланади. 0 балл хавотир йўқлигини билдирса, 4 балл хавотирнинг юқори даражасини кўрсатади. Умумий баллар йиғиндисига кўра сўнгги хулоса ёзилади.
Гамильтон шкаласи бланки
(хавотирни аниқлаш учун)

Исм-шарифи...................................................  Ёши...........  Жинси.......... Сана.........

Шкала пунктлари    

Тавсифи
Балл
1. Хавотирли кайфият    
Ташвишланиш, ёмонликни кутиш, хавотирланиш, ҳадиксираш, жаҳлдорлик    


2. Таранглик    
Асаблар таранглиги, сесканиш, дарров йиғи келиши, титроқ босиш, безовталаниш ҳисси, бўшашиб тинчлана олмаслик



3. Қўрқув
Қоронғиликдан, бегоналардан, ёлғизликдан, ҳайвонлардан, оломон ва транспортдан қўрқиш

4. Инсомния
Уйқу келиши қийинлиги, узуқ-юлуқ уйқу, уйқудан чарчаб туриш, ёмон тушлар кўриш    

5.Интеллектуал бузилишлар    
Фикрни бир жойга жамлай олмаслик, хотира бузилиши

6. Депрессив кайфият
Одатий қизиқишларнинг йўқолиши, ўзи ёқтирган фаолиятдан қониқмаслик, тушкун кайфият, эрта уйғониш, кайфиятнинг кун бўйи ўзгариб туриши



7. Соматик мотор симптомлар
Оғриқлар, титраш, таранглик, клоник титрашлар, тишларни ғичирлатиш, овознинг титраб чиқиши, мушаклар таранглиги    




8. Соматик сенсор симптомлар
Қулоқда шовқин, кўз олди туманлашуви, қизиб кетиш ёки совуқ қотиш, ҳолсизликни ҳис қилиш, танада нохуш сезгилар



9. Юрак-қон томир симптомлари
Тахикардия, юрак уриб кетиши, кўкрак қафасида оғриқлар, томир уришини сезиб туриш, тез-тез хўрсиниш

10. . Респиратор симптомлар
Кўкрак қафаси босилгандек ва сиқилгандек бўлиши, нафас олиш қийинлиги, тез-тез хўрсиниш

11. Гастроинтестинал симптомлар
Ютиш қийинлашуви, метеоризм, қоринда оғриқ, жиғилдон қайнаши, ошқозонда тўқлик ҳисси, кўнгил айниш, қусиш, қоринда ғўлдираш, диарея, қабзият, тана вазни камайиши

12. Сийдик ажратиш системаси ва жинсий аъзолар симптомлари
Пешобнинг тезлашуви, сийишга кучли истакнинг пайдо бўлиши, аменорея, менорагия, фригидлик,эрта эякуляция, либидо сўниши, импотенция    

13. Вегетатив симптомлар
Оғиз қуриши, тери қизариб ёки оқариб кетиши, терга ботиш, сиқувчи бош оғриқлар    

14. Кўрик пайтида хулқ-атвори
Тинч ўтира олмаслик, безовталанган мимик ҳаракатлар, тремор, юзда таранглик ва хўмрайиш аломатлари, хўрсинавериш ёки нафас олишнинг тезлашуви, тупугини ютавериш

           Баллар йиғиндиси


    
Гамильтон шкаласи калити
(хавотирни баҳолаш)

Шкала пунктлари    

Белгилар даражаси
Йўқ     
Енгил
Ўртача    
Оғир
Жуда оғир
1. Хавотирли кайфият
0
1
2
3
4
2. Кескинлик, таранглик
0
1
2
3
4
3. Қўрқув
0
1
2
3
4
4. . Инсомния
0
1
2
3
4
5. . Интеллектуал бузилишлар
0
1
2
3
4
 6.Депрессив кайфият
0
1
2
3
4
7. Соматик мотор симптомлар
0
1
2
3
4
8.Соматик сенсор симптомлар
0
1
2
3
4
9. Юрак-қон томир симптомлари
0
1
2
3
4
10. Респиратор симптомлар
0
1
2
3
4
11. Гастроинтестинал симптомлар
0
1
2
3
4
12 Сийдик ажратиш системаси
 ва жинсий аъзолар симптомлари
0
1
2
3
4
13. Вегетатив симптомлар
0
1
2
3
4
14.Кўрик пайтида хулқ-атвори
0
1
2
3
4
Баллар йиғиндиси


Баллар йиғиндиси:
  • 0-7 – хавотир йўқ
  • 8-19 – енгил хавотир
  • 20 ва ундан юқори – кучли хавотир

Manba©Z. Ibodullayev. Tibbiyot psixologiyasi. Darslik., 3-nashr., T.; 2019., 494b.    
               © Ibodullayev ensiklopediyasi., 2022 y; 
               ©asab.cc

Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича