ГРЕФЕ ОФТАЛЬМОПЛЕГИЯСИ (ОКУЛЯР МИОПАТИЯ)
Ташқи офтальмоплегия белгилари билан намоён бўлади. Аутосом-доминант типда наслдан-наслга ўтади. Касаллик, асосан, болалик ва ўсмирлик даврида, кам ҳолларда 20-30 ёшларда ривожланади. Дастлаб икки томонлама птоз пайдо бўлади, кейинчалик кўзларни юқорига ва бошқа томонларга ҳаракатлантирувчи мускуллар фалажланади. Аксарият ҳолларда кўзни ичкарига ҳаракатлантирувчи мускуллар зарарланмай қолади. Диплопия кузатильмайди. Баъзида кўзнинг айлана мускули, пешона ва чайнов мускуллари фалажланади. КФК миқдори бироз ошади. Қиёсий ташхис миастениянинг кўз тури билан ўтказилади. Антихолинестераз воситалар ёрдам бермайди.
Manba: © Z. Ibodullayev. Asab kasalliklari. 2-nashr. Darslik, Toshkent, 2021., 960 b.
© Z. Ibodullayev. Umumiy nevrologiya. Darslik. Toshkent, 2021., 312 b.
© Ibodullayev ensiklopediyasi
© asab.cc
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича