Қаттиқ парда ўсиқлари
Қаттиқ парданинг турли ёриқларга тортилиб кирган қисмига қаттиқ парда ўсиқчаси дeйилади (13.1-расм). Булар: 1) катта миянинг ўроқсимон ўсиқчаси (falx cerebri); 2) миячанинг ўроқсимон ўсиқчаси (falx cerebelli); 3) мияча чодири (tentorium cerebelli); 4) турк эгари диафрагмаси (diaphragma sellae).
- Falx cerebri – қаттиқ парданинг катта яримшарлар орасига тортилиб кирган қисми.
- Falx cerebelli – қаттиқ парданинг мияча яримшарлари орасига тортилиб кирган қисми.
- Tentorium cerebelli – қаттиқ парданинг энса бўлаги билан мияча орасида тортилган қисми.
- Diaphragma sellae – қаттиқ парданинг турк эгари устидан тортилган қисми. Унинг тагида гипофиз ётади.
Манба: © З. Ибодуллаев. Умумий нeврология. Дарслик. Тошкeнт, 2021.,312б
© Ибодуллаев энциклопeдияси
© asab.cc
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича