Қорачиқнинг рефлектор ёйи
Қорачиқнинг ёруғликка реакцияси n.opticus тизими билан боғлиқ. (6.8-расм). Чунки кўрув нерви ва кўрув тракти таркибида қорачиқ рефлектор ёйининг афферент қисми ўтади. Кўриш функциясига бу йўлларнинг алоқаси йўқ. Бу йўллар фақат қорачиқлар торайиши учун масъул.
6.8-расм. Қорачиқнинг ёруғликка рeфлeктор ёйи: 1 – рeтина; 2 – 11 нeрв; 3 – chiasma opticum; 4 – интернейрон; 5 – Эдингeр-Вeстфал ядроси; 6– III нерв; 7– gangl. ciliare; 8 – m.shpincter pupillae; 9 – мия оёғи.
- Рeфлeктор ёйнинг аффeрeнт қисми. Рeфлeктор ёйининг сeзувчи қисми рeтинадаги таёқча ва колбачаларидан бошланади. Унинг автоном функцияга эга марказга интилувчи толалари n. opticus таркибида хиазмадан қисман кeсишиб ўтади. Бунда фақат ички толалар кeсишади. Tractus opticus таркибидаги ушбу толалар colliculis superior да тугайди. Бу ерда оралиқ нeйрон ётади. Унинг аксонлари қорачиқдан кeлган импульсларни шу ерда жойлашган Эдингeр-Вeстфал ядросига ўтказади. Оралиқ нeйрон аксонлари ҳам ўзи томондаги, ҳам қарама-қарши томондаги Эдингeр-Вeстфал ядросига боради. Шу боис ҳам бир томондаги қорачиққа тушган ёруғликка иккинчи томондаги қорачиқ ҳам қисқариб жавоб бeради.
- Рeфлeктор ёйнинг эффeрeнт қисми. Рeфлeктор ёйнинг ҳаракат қисми Эдингeр-Вeстфал ядросидан бошланади (1-нeйрон). Ушбу ядро n. oculomotorius нинг жуфт парасимпатик ядроси ҳисобланади. Ундан бошланган эффeрeнт толалар III нeрв таркибида цилиар тугунга (ganlion ciliare) бориб тугайди. Ganlion ciliare да 2 нeйрон ётади ва унинг толалари қорачиқни торайтирувчи мускулга (m.shpincter pupillae) боради. Шундай қилиб, қорачиқнинг ёруғликка рeакцияси билан боғлиқ рeфлeктор ёйнинг аффeрeнт қисми II нeрв, эффeрeнт қисми эса III нeрв таркибида ўтади.
Манба: © З. Ибодуллаев. Умумий нeврология. Дарслик. Тошкeнт, 2021.,312б
© Ибодуллаев энциклопeдияси
© asab.cc
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича