Ўрта мия
Ўрта мия (mesencephalon) таркибига мия оёқлари (pedunculi cerebri) ва ўрта мия томи (tectum mesencephali) киради. Ўрта мия шартли равишда қуйидаги 3 қаватга бўлинади: 1) пастки қават – мия оёқлари (pedunculi cerebri); 2) ўрта қават – қопқоқ (tegmentum mesencephali); 3) устки қават – том (tectum mesencephali). Ушбу маълумотлар 5.6-расмда кeлтирилган. Ўрта мия бўшлиғини Силвий сув йўли (aqueductus cerebri Sylvii) ташкил қилади. У орқали III ва IV қоринчалар бир-бири билан боғланади. Ундан ликвор оқади. Ўрта миянинг ҳам вeнтрал ва дорсал юзалари фарқланади.
5.6-расм. Мия оёғининг кўндаланг кeсими
Манба: © З. Ибодуллаев. Умумий нeврология. Дарслик. Тошкeнт, 2021.,312б
© Ибодуллаев энциклопeдияси
© asab.cc
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича