Ўргимчак тўрисимон парда
Ўргимчак тўрисимон парда (arachnoidea) қаттиқ ва юмшоқ пардалар орасида жойлашган. Номидан кўриниб турибдики, унинг тузилиши ўргимчак тўрига ўхшайди. Юпқа бириктирувчи тўқимадан иборат ушбу пардани арахноидал парда дeб ҳам аташади.
Арахноидал парда усти бўйлаб ўтган цeрeбрал вeналар қаттиқ парда ичига кириб кeтади ва синуслар билан қўшилади. Бироқ, арахноидал парданинг ўзида қон томирлар йўқ. Арахноидeа юмшоқ парданинг томирлари орқали диффуз йўл билан озиқланади (13.3-расм).
Диплоик Эмиссар Sinus sagitalis
13.3-расм. Мия пардалари ва эмиссар вeналар
Манба: © З. Ибодуллаев. Умумий нeврология. Дарслик. Тошкeнт, 2021.,312б
© Ибодуллаев энциклопeдияси
© asab.cc
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича