Церебрал ауторегуляция ҳақида
Ишемик инсульт патогенези асосида церебрал гемодинамика ва, шу сабабли, церебрал ауторегелуяциянинг бузилиши ётади. Церебрал ауторегуляциянинг асосий вазифаси турли вазиятларда церебрал перфузион босимни таъминлаб туришдан иборат. Умумий гемодинамика «ўйнаган» ҳолларда церебрал ауторегуляция бош мияда қон айланишини таъминлаб туради. Масалан, систем артериал босим ошганда мия томирлари тораяди ва шу йўл билан бош миянинг ортиқча қон билан тўлиб кетиши ҳамда мияда вазоген шиш пайдо бўлишининг олди олинади. Агар систем артериал босим тушиб кетса, мия томирларида дилатация рўй беради ва шу билан мия тўқималарининг ишемик гипоксияси олди олинади.
Мия инсультига сабаб бўлувчи бир қатор патологик ҳолатлар ва касалликлар, айниқса, гипертония касаллиги, атеросклероз, юрак касалликлари, қандли диабет, экстра- ва интракраниал томирлар патологияси, васкулитлар церебрал ауторегуляциянинг нормал фаолият кўрсатишини аста-секин издан чиқаради ва ўткир цереброваскуляр бузилишлар ривожланишига мезон яратади. Чунки патологик ўзгарган артериялар церебрал ауторегуляцияни таъминлаб бера олмайди, яъни бирон-бир церебрал артерияда тромбоз, эмболия ёки спазм рўй берса, коллатерал қон айланиш системаси ишемия рўй берган соҳани етарли даражада қон билан таъминлай олмайди. Натижада, мия тўқимасида ишемия рўй беради ва мия инфаркти ривожланади.
Manba: © Z. Ibodullayev. Asab kasalliklari. 2-nashr. Darslik, Toshkent, 2021., 960 b.
© Z. Ibodullayev. Insult va koma. Qo`llanma. Toshkent, 2013., 193 b.
© Ibodullayev ensiklopediyasi
© asab.cc
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича