Эмоционал шахс


Бу тоифага кирувчиларнинг хулқ-атворидаги ҳислатлар бир қараганда ҳушчақчақ тоифага кирувчиларга ўхшаб кетади. Бироқ эмоционал шахслар ўзларининг ҳис-туйғуларини яққол намоён қилишавермайди, яъни улар бироз ниқобланган ҳолатда бўлади. Улар учун ҳиссиётга берилувчанлик, таъсирчанлик, ваҳима, қўрқоқлик, хавотир ва кўп сўзлаш хосдир. Уларнинг хулқ-атворида яққол намоён бўлувчи хислатлар – инсонпарварлик, одамлар ва ҳайвонларга нисбатан меҳр-шафқатлилик, меҳрибонликдир. Улар бошқа бировларнинг муваффақиятидан қувонишади, ташқи таъсиротларга тез берилишади, ҳаётда рўй бераётган воқеа ва ҳолисалар уларга тез таъсир қилади, йиғлаб ҳам олишади. Кинофилмлардаги зўравонликлар уларни қаттиқ ларзага солади. Бу фильмлардан сўнг кайфияти узоқ вақт бузилиб юради, ёмон тушлар кўра  бошлайди. Жанжалли воқеаларга кам қўшилади. Хафа бўлса, ичига ютади. Уларда бурчга бўлган садоқат кучли ифодаланган бўлади, топшириқларни бажаришда доимо илғор бўлишади. Улар табиатни яхши кўришади, ўсимликлар ўстиришни, ҳайвонларни боқишни хуш кўришади.

Manba:  ©Z. Ibodullayev. Tibbiyot psixologiyasi. Darslik., 3-nashr., T.; 2019., 494b.  
            © Ibodullayev ensiklopediyasi., 2022 y; 
               ©asab.cc




Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича