ЭШИТУВ АНАЛИЗАТОРИ
Чакка бўлагининг бирламчи майдонига (проекцион соҳа) 41-майдон (Гешл пуштаси) киради.. Гешл пуштаси юқори чакка пуштасининг тагида жойлашган ва ташқаридан кўринмайди. ХХ асрнинг 60-йилларида олимлар ушбу пуштани электрод ёрдамида таъсирлантиришганда “Бемор қулоғимга турли хил товушлар эшитиляпти” деб айтган. Аслида унга ҳеч қандай товуш билан таъсир кўрсатилмаган. Шунда олимлар “Миянинг бу қисмида товушларни қабул қилувчи дастлабки нейронлар жойлашган экан” деган фикрга келишган ва бу жойни бирламчи эшитув майдони деб аташган. Товушлардан сўзлар ва иборалар ясовчи майдонлар юқори чакка пуштасида 22 ва 42-майдонда жойлашган. Демак, бу ерда эшитув анализатори жойлашган. Бу йерни акустик-гностик марказ, яъни Вернике маркази деб ҳам аташади. Бу соҳа зарарланса, сенсор афазия ривожланади.
Manba: ©Z. Ibodullayev. Tibbiyot psixologiyasi. Darslik., 3-nashr., T.; 2019., 494b.
©Z. Ibodullayev. Umumiy nevrologiya. Darslik. T.; 2021., 312b.
© Ibodullayev ensiklopediyasi., 2022 y;
©asab.cc
Обуна бўлиш
Ва биринчи бўлиб билинг!
Ва биринчи бўлиб билинг!
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича