Defans musculorum


Кучли оғриқ хуружлари пайтида бел-думғаза соҳасининг бир томондаги мускулларида спастик қисқаришлар юзага келади. Бу эса умуртқа поғонасини бир томонга, яъни оғриган томонга букиб қўяди. Натижада рефлектор сколиоз ривожланади. Бел лордози эса силлиқлашади. Бу ҳолат анталгик ҳолат деб аталади. Чунки бемор гавдасини тўғриламоқчи бўлса, оғриқ кучаяди. Шу сабабли бемор бир томонга, яъни соғлом томонга қийшайиб юради. Бел соҳасидаги паравертебрал мускуллар пайпаслаб текширилганда оғриқ кузатилган томондаги мускуллар қотишган бўлади ва бўртиб туради. Бунга «defans musculorum» дейилади.

Manba:  ©Z. Ibodullayev. Asab kasalliklari. 2-nashr. Darslik, Toshkent, 2021., 960 b.
              ©Z. Ibodullayev. Nevrologiya. Qo`llanma., Toshkent, 2017., 404 b.
              © Ibodullayev ensiklopediyasi ©asab.cc



Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича