Дисфория
Дисфория – тушкун кайфият бўлиб, ортиқча жиззакилик, баджаҳллик, арзимаган нарсага хафа бўлиш ва атрофдагиларни ёқтирмаслик билан намоён бўладиган патологик ҳолат. Дисфорияда сал нарсага ҳиссий портлаш ва агрессив хатти-ҳаракатлар кўп кузатилади. Бундай шахс бадқовоқ бўлиб, ота-онаси ёки ака-укаларига “Сизлар мени ёмон кўрасизлар, ёқтирмайсизлар”, деб улардан бир неча кунлаб аразлаб юради. Агар яхши бир вазиятда унинг кайфияти кўтарилиб қолса, бу ҳам бир-икки кундан ошмайди, у яна нимадандир аразлаб, дисфория ҳолатига тушади, ҳафталаб уйдагилар билан гаплашмай юради. Гипотимиядан фарқли ўлароқ, дисфорияда жисмоний фаоллик сустлашмаган бўлади.
Manba: ©Z. Ibodullayev. Tibbiyot psixologiyasi. Darslik., 3-nashr., T.; 2019., 494b.
© Ibodullayev ensiklopediyasi., 2022 y;
©asab.cc)
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича