ДИСТИМИЯ


F34.0 Дистимия. Дистимия кайфиятнинг турғун бузилиши бўлиб, икки йилдан ошиқ давом этади ва депрессияга ўхшаб оғир кечмайди. Дистимия кўпинча ўсмирлик даврида бошланади, бироқ инволюцион дистимиялар ҳам фарқ қилинади. Дистимия учун қуйидаги белгилар хос: 1) иштаҳа пасайиб кетиши ёки керагидан ортиқ овқат еб юбориш; 2) ўзига нисбатан ишончнинг йўқолиши; 3) уйқусизлик ёки ҳадеб ухлайвериш; 4) умумий қувват ва ишчанликнинг сўниши; 5) фикрини бир жойга жамлай олмаслик; 6) озгина танбеҳ эшитса, кўзи ёшланиши; 7) ёш бўлса-да сексуал ҳаётга қизиқмаслик ва ундан қониқмаслик; 8) кундалик юмушларни охирига етказа олмай тўхтатиб қўйиш; 9) пессимизм; 10) ёқимсиз воқеаларни эслаб хаёлга ботиб юриш; 11) одамларга қўшилмай ёлғизликни маъқул кўриш, жамиятдан қочиш; 12) камгаплик; 13) психологик ступорга тушиб туриш.


Manba:  ©Z. Ibodullayev. Tibbiyot psixologiyasi. Darslik., 3-nashr., T.; 2019., 494b.  
            © Ibodullayev ensiklopediyasi., 2022 y; 
               ©asab.cc



Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича