Деперсонализация
Деперсонализация (шахс парчаланиши) – ўз шахсини идрок этишнинг бузилиши билан намоён бўлувчи патологик ҳолат. Беморга ўзининг қўл-оёқлари катта ёки кичикдек, эгри-бугридек, юз-кўзлари нотўғри шаклдагидек, баъзан қўллари ўзиники эмас, бировникидек туюлади. Беморга танаси икки қисмга бўлиниб, бир-биридан алоҳида ҳаракат қилаётгандек сезилади.
Деперсонализация шизофрения, органик психозлар ва бош мия ўнг ярим шари зарарланишлари учун хос. Чунки бош миянинг ўнг ярим шари ўз танасини англаш учун ҳам жавоб беради.
Manba: ©Z. Ibodullayev. Tibbiyot psixologiyasi. Darslik., 3-nashr., T.; 2019., 494b.
© Ibodullayev ensiklopediyasi., 2022 y;
©asab.cc
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича