ДЕПРЕССИЯ ТАШХИСИНИ ҚЎЙИШ
Депрессия ташхисини қўйиш КХТ-10 ва ДСМ- IV (Diagnostic and Statistical Manual of mental disorders IV, ruhiy buzilishlar bo‘yicha diagnostik va statistik qo‘llanma, IV nashri) бўйича олиб борилади. КХТ-10 бўйича депрессиянинг асосий ва қўшимча симптомлари фарқ қилинади. Ушбу халқаро таснифга биноан “депрессия” ташхисини қўйиш учун қуйидаги асосий симптомлардан камида иккитаси, қўшимча симптомлардан эса камида учтаси беморни 2 ҳафтадан ошиқ безовта қилаётган бўлиши керак.
А. Депрессиянинг асосий симптомлари:
- Ўта тушкун кайфият.
- Қизиқиш, қониқиш ва ҳурсанд бўлиш ҳисси йўқлиги.
- Умумий қувват сўниб, тез толиқиб қолиш.
- Ҳаётга пессимистик руҳда қараш.
- Айбдорлик ҳисси, ўзини ҳадеб айблайвериш.
- Ўзидан қониқмаслик ва ўзини доимо камситиш.
- Фикрлар карахтлиги, бирор қарорга кела олмаслик.
- Ўз жонига қасд қилиш хаёлларига бориш.
- Иштаҳа пасайиши, баъзида кучайиши.
- Уйқу бузилиши – уйқусизлик ёки уйқучанлик.
- Депрессив кайфият.
- Ҳар қандай фаолиятга бўлган қизиқиш ва улардан қониқиш ҳиссининг кескин пасайиши ёки йўқолиши.
- Иштаҳа йўқолиши ва тана вазни камайиши (гоҳида иштаҳа кучайиши ва тана вазни ортиши).
- Инсомния (гоҳида гиперсомния).
- Психомотор қўзғалишлар ёки тормозланиш.
- Қувватсизликлик ва тез толиқиш.
- Ўзини камситиб ҳеч кимга керак эмасдек ҳис қилиш.
- Диққатни бир жойга жамлай олмаслик, фикрлар карахтлиги.
- Ўз жонига қасд қилиш хаёллари.
Manba: ©Z. Ibodullayev. Tibbiyot psixologiyasi. Darslik., 3-nashr., T.; 2019., 494b
© Ibodullayev ensiklopediyasi., 2022 y;
©asab.cc
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича