Янгиликлар Ибодуллаев энциклопедияси Даньин-Ашнернинг кўз-юрак рефлекси ва соляр рефлекслар

Даньин-Ашнернинг кўз-юрак рефлекси ва соляр рефлекслар


Даньин-Ашнернинг кўз-юрак рефлекси. Синалувчи горизонтал ҳолатда ётқизилади. Унинг кўз олмаларига иккала бармоқ билан 20-30 сония мобайнида секин-аста сезиларли даражада босиб турилади (1-расм)

pastedGraphic.pngНормада пульс бир дақиқага 8-9 та уришга камаяди. Масалан, томир уриши 80 бўлса, у 70 га тушади. Бундай пайтда ушбу рефлекс мусбат ҳисобланади. 
1-расм. Даньин-Ашнер рефлексини текшириш усули





Парасимпатик тонус устуворлигида, яъни ваготоникда  пульс 16-20 уришга камаяди, симпатик тонус устуворлигида пульс ўзгармасдан қолади ёки бироз тезлашади. Агар ушбу синамада пульс тезлиги ўзгармаса, рефлекс манфий деб ёзилади.
Соляр рефлекс. Синалувчи горизонтал ҳолатда ётқизилади (2-расм).
pastedGraphic_1.pngСўнгра қуёш чигалига расмда кўрсатилганидек иккала қўл билан 20-30 сония мобайнида босиб турилади. Нормада АҚБ бироз пасаяди ва пульс  5-9 уришга камаяди.

2-расм. Соляр рефлексни текшириш усули



Манба:  © З. Ибодуллаев. Умумий нeврология. Дарслик. Тошкeнт, 2021.,312б
               © Ибодуллаев энциклопeдияси   
               © asab.cc



Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича