ИДИОПАТИК ЭПИЛЕПСИЯ


Наслий мойиллик сабабли ривожланган эпилепсияга идиопатик эпилепсия деб айтилади. Идиопатик эпилепсияда бош мияда структур ўзгаришлар кузатилмайди, неврологик статусда патологик ўзгаришлар аниқланмайди. Идиопатик эпилепсия оилавий тарзда ҳам, спорадик тарзда ҳам учрайди.
Идиопатик эпилепсиянинг 2 тури фарқланади:
А) Тарқалган идиопатик эпилепсия турлари:
  • Хавфсиз кечувчи оилавий неонатал эпилепсия
  • Хавфсиз кечувчи идиопатик неонатал эпилепсия
  • Эрта болалик даврининг хавфсиз кечувчи миоклоник эпилепсияси
  • Болалар абсанс эпилепсияси (пикнолепсия)
  • Ювенил абсанс эпилепсия
  • Ювенил миоклоник эпилепсия
  • Уйғонганда кузатиладиган тоник-клоник типдаги хуружлар
  • Тарқалган идиопатик эпилепсиянинг бошқа турлари
  • Махсус таъсирлар билан қўзғаганда кузатиладиган эпилептик хуружлар
Б) Фокал идиопатик эпилепсия турлари:
  • Роландик эпилепсия (марказий-темпорал пиклар билан хавфсиз кечувчи болалар эпилепсияси)
  • Энса пароксизмлари билан кечувчи болалар эпилепсияси
  • Ўқишнинг бирламчи эпилепсияси

Manba:  ©Z. Ibodullayev. Asab kasalliklari. 2-nashr. Darslik, Toshkent, 2021., 960 b.
              ©Z. Ibodullayev. Nevrologiya. Qo`llanma., Toshkent, 2017., 404 b.
              ©Z. Ibodullayev. Epilepsiya. Qo`llanma., Toshkent, 2018., 128 b.
              © Ibodullayev ensiklopediyasi ©asab.cc





Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича