Янгиликлар Ибодуллаев энциклопедияси ИККАЛА ТИЗЗА НЕГА ҚАҚШАБ ОҒРИЙДИ?

ИККАЛА ТИЗЗА НЕГА ҚАҚШАБ ОҒРИЙДИ?


“Иккала тиззам қақшаб оғрийди, нима қилсам бу азобдан қутуламан”, деб шикоят қилувчилар кўп. Бу ҳолат кўпинча қарияларда ва аёлларда учрайди. Бу оғриқларнинг сабаблари иккала тиззада моддалар алмашинуви бузилиши, калций тузлари тўпланиши, зах жойларда узоқ ишлаш, лат ейиши каби ҳолатлардир.
Қандай белгилар билан намоён бўлади? Бундай беморлар қийналиб ўтириб туришади, узоқ юра олишмайди ёки оқсоқланиб юришади, юрганда иккала оёқ тош осгандек оғирлашиб боради, чордана қуриб ўтирганда увишиб қолади, баъзан мускуллар тортишиб, қотиб қолади. Бундай беморларда, айниқса, аёлларда оёқ томирлари варикоз типда кенгаяди, оёқлари шишади. Улар иккала оёқнинг совуқ тортишидан шикоят қилишади, ёзда ҳам иссиқ пайпоқ кийиб юришади. Иккала оёққа иссиқ жуда ёқади ва оғриқларни ҳам камайтиради. Бироқ оёқ томирларида варикоз кенгайиш ва шишлар бўлса, иссиқлик муолажалари мумкин эмас.
Нима қилиш лозим? Бемор врач томонидан текширувдан ўтказилиши ва бу касалликнинг сабаби аниқланиши керак. Иккала тизза рақамли рентген ёрдамида текширилади, қонда лаборатор текширувлар қилинади. Кўп ҳолларда компютер томография шарт бўлмайди. Баъзида ҳамма текширувлар тоза чиқади, бироқ иккала тизза қақшаб оғрийверади. Бундай беморлар врач текширувидан ўтгач, радон ёки олтингугурт ваннали санаторияларга боришса, иссиқ қумга кўмилишса, тузалиб кетишади. Катта ёшга етганда тизза оғриқларига учрамаслик учун ёшлик даврида спорт билан шуғулланиш керак.


Manba: © Z. Ibodullayev. Asab va ruhiyat., 4-nashr. Ilmiy-ommabop risola. T, 312 b. 
             © Ibodullayev ensiklopediyasi
                 © asab.cc

Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича