Кардиоваскуляр бузилишлар
Бундай бузилишлар ВДС нинг энг кўп учрайдиган симптомлари ҳисобланади. Симпатикотониклар ва ваготоникларда кардиоваскуляр бузилишлар турлича кечади. Бу ҳақда юқорида айтиб ўтдик. Амалий тиббиётда ВДС нинг кардиоваскуляр бузилишлар устунлик қиладиган тури нейроциркулятор дистония деб аталади. ВДС билан касалланган 40 ёшдан ошган беморларда кардиалгиянинг кўп кузатилиши уларни хавотирга солиб қўяди. Бундай беморлар стенокардиядан қўрқиб, бир неча бор ЭКГ текширувларидан ўтишади. Юрак соҳасидаги оғриқлар санчувчи, куйдирувчи ва сиқувчи хусусиятга эга. Стенокардиядан фарқли ўлароқ, бу оғриқлар жисмоний зўриқишларда кучаймайди, иррадиация қилмайди, нитратлардан сўнг ўтиб кетмайди, ЭКГ да ишемия белгилари аниқланмайди. Кардиалгиялар, асосан, психоэмоционал стресслардан сўнг ёки вегетатив кризлар пайтида вужудга келади. Оғриқлар кўп ҳолларда соатлаб сақланади, кам ҳолларда тез ўтиб кетади. Шунингдек, юрак соҳасида увишиш, гипервентиляция, қўрқув ва хавотир белгилари пайдо бўлади. Бу белгилар мажмуаси кардиосенестопатик синдром деб аталади.
Manba: ©Z. Ibodullayev. Tibbiyot psixologiyasi. Darslik., 3-nashr., T.; 2019., 494b.
©Z. Ibodullayev. Asab kasalliklari. Darslik., 2-nashr., T.; 2021., 960b.
© Ibodullayev ensiklopediyasi., 2022 y; ©asab.cc
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича