Коксит


Коксит – чаноқ-сон бўғими яллиғланиши. Болалик ва ўсмирлик даврида кўп учрайди. Коксит кўпинча сил касаллигида кузатилади. Коксит чаноқ-сон бўғимида ҳаракатнинг кескин чегараланиши ва ушбу соҳада оғриқлар билан намоён бўлади. “Коксит” ташхисини беморнинг юришига қараб ҳам қўйиш мумкин. Бемор юрганда гавдаси олдинга бироз энгашиб, орқа томони бироз чиқиб туради. Ҳаракатларнинг чаноқ-сон бўғимида чегараланганлиги беморнинг қадам ташлашидан шундоқ билиниб туради: у енгил қадам ташлаб юра олмайди. Чўккалаб ўтирган беморнинг тизза ва чаноқ-сон бўғимларида букилган оёқлари иккала ён томонга тўла ёзилмайди. Чаноқ-сон бўғимидаги оғриқ сонни ичкари ва ташқарига бурганда кучаяди. Оёқларини ёзиб қўйиб, товон тагидан мушт билан урганда чаноқ-сон бўғимида оғриқ пайдо бўлади ёки кучаяди. Чов бурмаси соҳаси босиб текширилганда ҳам оғриқ вужудга келади ёки кучаяди. Чаноқ-сон бўғимида тери бурмаси йўғонлашади. Пай рефлекслари ўзгармайди.


Manba:  ©Z. Ibodullayev. Asab kasalliklari. 2-nashr. Darslik, Toshkent, 2021., 960 b.
              ©Z. Ibodullayev. Nevrologiya. Qo`llanma., Toshkent, 2017., 404 b.
              © Ibodullayev ensiklopediyasi 
              ©asab.cc




Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича