Краниал нервлар


  
Краниал нeрвлар калла суяги (cranium)  ичида жойлашган. Одамда қуйидаги 12 жуфт краниал нeрв фарқланади (6.1-расм).  

I – ҳидлов нерви, n. olfactorius.
II – кўрув нерви, n. opticus.
III – кўзни ҳаракатлантирувчи нерв, n. осulomotorius.
IV – ғалтак нерв, n. trochlearis.
V – уч шохли нерв, n. trigeminus.
VI – узоқлаштирувчи нерв, n. abducens.
VII – юз нерви, n. facialis.
VIII – эшитув нерви, n. vestibulocochlearis.
IX – тил-ҳалқум нерви, n. glossopharyngeus.
X – сайёр нерв, n. vagus.
XI – қўшимча нерв, n. accessorius.
XII – тилости нерви, n. hypoglossus

 6.1-расм. Краниал нeрвларКраниал нервларнинг 6 жуфти ҳаракат (III, IV, VI, VII, XI, XII), 3 жуфти сезги (I, II, VIII) ва 3 жуфти аралаш (V, IX, X) гуруҳларга ажратилади. Аралаш нервлар ўз таркибида сезги, ҳаракат ва вегетатив толалардан иборат. Мия устунида жойлашган краниал нервлар 6.2-расмда келтирилган. 
 
     (n. trigemini pars Nucl. spinalis caudalis)
Манба:  © З. Ибодуллаев. Умумий нeврология. Дарслик. Тошкeнт, 2021.,312б
               © Ибодуллаев энциклопeдияси  
               © asab.cc



Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича