Янгиликлар Ибодуллаев энциклопедияси ҲИҚИЛДОҚНИНГ ЮҚОРИ НЕРВИ НЕВРАЛГИЯСИ

ҲИҚИЛДОҚНИНГ ЮҚОРИ НЕРВИ НЕВРАЛГИЯСИ


Ҳиқилдоқнинг юқори нерви сезги, ҳаракат ва парасимпатик толалардан иборат бўлиб, ички уйқу артериясининг орқа томонидан ўтади ва ҳиқилдоққа боради. Унинг ҳаракат толалари ҳиқилдоқ ва ҳалқум мускулларининг бир қисмини иннервация қилса, сезги ва парасимпатик толалари, асосан, ҳиқилдоқнинг устки ва тилнинг орқа қисмларини иннервация қилади.
       
Ҳиқилдоқнинг юқори нерви кўпинча ички уйқу артерияси ва юқори ҳиқилдоқ соҳасида ўтказиладиган хирургик операциялардан сўнг зарарланади. Баъзида унинг сабаби аниқланмай қолади. Касаллик ҳиқилдоқ соҳасида 1-2 дақиқагача давом этадиган кучли оғриқ хуружлари билан намоён бўлади. Оғриқ хуружи пайтида кетма-кет йўтал тутади. Бу нервни қалқонсимон тоғайнинг юқори қисми соҳасида ҳиқилдоқни ён томондан босиб текшириш мумкин. Бунда оғриқ хуружи яна қўзғайди.


Manba: © Z. Ibodullayev. Asab kasalliklari. 2-nashr. Darslik, Toshkent, 2021., 960 b. 
             © Z. Ibodullayev. Umumiy nevrologiya. Darslik. Toshkent, 2021., 312 b. 
             © Ibodullayev ensiklopediyasi
              © asab.cc




Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича