Янгиликлар Ибодуллаев энциклопедияси ҲИҚИЛДОҚНИНГ ҚАЙТУВЧИ НЕРВИ НЕВРОПАТИЯСИ

ҲИҚИЛДОҚНИНГ ҚАЙТУВЧИ НЕРВИ НЕВРОПАТИЯСИ


(N. laryngeus recurrens)

Ҳиқилдоқнинг қайтувчи нерви ҳам ҳаракат, сезги ва парасимпатик толалардан иборат бўлиб, бўйин ва кўкрак қафаси ичида жойлашган йирик қон томирлар (arcus aortae, a. subclavia)  ёнидан ўтади. N. laryngeus recurrens ушбу соҳада жойлашган бир қанча симпатик ганглиялар ва n. laryngeus superior билан анастомозга эга. Бу нервлар қон томир чигалларини ҳам иннервация қилади. Шунинг учун ҳам ангиохирургия ва кардиохирургия амалиётида бу нервлар зарарланиши учраб туради. Айниқса, аорта аневризмаси, бўйин ва кўкрак қафасида ўтказиладиган хирургик операцияларни бунга мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Бироқ 30% ҳолатларда касаллик сабаби аниқланмай қолади. Бундай пайтларда идиопатик невропатия ҳақида сўз кетади.
       
Касалликнинг асосий клиник белгиси – бу овознинг йўқолиши. Агарда бир томондаги қайтувчи нерв зарарланса, дисфония, иккала томондаги қайтувчи нерв ҳам зарарланса, афония ривожланади. Дисфагия кузатилмайди. Оғриқлар ҳам бўлмайди. Ҳиқилдоқнинг юқори нерви зарарланиши учун кучли оғриқлар хос бўлса (шу боис невралгия дейилади), ҳиқилдоқнинг қайтувчи нерви зарарланиши учун бундай оғриқлар хос эмас (шу боис, невропатия дейилади), балки дисфония ва афония хос. Шу белгиларга қараб, иккала касаллик орасида қиёсий ташхис ўтказиш мумкин.

Manba: © Z. Ibodullayev. Asab kasalliklari. 2-nashr. Darslik, Toshkent, 2021., 960 b. 
             © Z. Ibodullayev. Umumiy nevrologiya. Darslik. Toshkent, 2021., 312 b. 
             © Ibodullayev ensiklopediyasi
              © asab.cc



Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича