ХОЛМСНИНГ ЦЕРЕБЕЛЛООЛИВАР АТРОФИЯСИ
Этиологияси. Миячанинг наслий атаксиялари ичида энг кам учрайдиган тури бўлиб, аутосом-доминант типда наслга узатилади. Патологик ген 11-хромосомада жойлашган.
Клиникаси. Касаллик, асосан, 40-50 ёшларда бошланади. Мияча атаксияси, кўпинча, оёқларда кузатилиб (товон-тизза синовида атаксия), узоқ вақт қўлларга ўтмай туради. Дизартрия ҳам юзага келади. Касаллик белгилари бирмунча секин ривожланиб ва зўрайиб боради. МРТ текширувида мияча чувалчангининг бир қисмида ва мияча ярим шарлари пўстлоғида атрофия кузатилади, IV қоринча ва кўприк-мияча бурчаги цистернаси кенгайган бўлади. Мия устунида эса атрофия кузатилмайди.
Manba: © Z. Ibodullayev. Asab kasalliklari. 2-nashr. Darslik, Toshkent, 2021., 960 b.
© Z. Ibodullayev. Nevrologiya. Qo`llanma. Toshkent, 2017., 404 b.
© Ibodullayev ensiklopediyasi © asab.cc
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича