ХАРАКТЕР
«Темперамент» ва «характер» тушунчалари бир-бирига яқин туради. Характер шахснинг муҳим ва ўзига хос сифатий томонидир. Айни пайтда, шахснинг айрим хусусиятлари ҳам характерга, ҳам темпераментга алоқадор бўлиши мумкин. Характер шахснинг йўналганлиги, иродаси ва фаолияти билан узвий боғланган. Характернинг кўп сонли таснифлари мавжудлигига қарамасдан, унинг умум қабул қилинган таснифи ҳанузгача йўқ.
Характернинг хусусиятлари жуда кўп. Унинг учун қатъиятлилик, шижоатлилик, тиришқоқлик, вазминлик, довюраклик, жасорат ва аксинча, журъатсизлик, қўрқоқлик, қатъиятсизлик, гумонсираш каби хусусиятлар хосдир. Одамнинг индивидуал хусусиятларини етарлича акс эттирувчи характернинг умум қабул қилинган таснифи йўқлигидан, одатда, характерга баҳо бериш учун кишига хос бўлган энг муҳим белгиларни шунчаки санаб ўтиш кифоя. Масалан, сахий, мақтанчоқ, қувноқ, ёлғончи, камсуқум, қасоскор, хасис, довюрак, бағрикенг, қатъиятли. Агар темперамент туғма хусусият ҳисобланиб, ўзгармас бўлса, характер темпераментдан фарқли ўлароқ ўзгарувчандир. Характер шаклланишида таълим-тарбия, атроф-муҳит ва ижтимоий омиллар катта аҳамиятга эга
Manba: ©Z. Ibodullayev. Tibbiyot psixologiyasi. Darslik., 3-nashr., T.; 2019., 494b.
© Ibodullayev ensiklopediyasi., 2022 y;
©asab.cc
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича