Нарколепсия
Нарколепсия – кундуз куни тўсатдан ухлаб қолиш, мускуллар тонусининг бирдан йўқолиши ва кескин психоэмоционал бузилишлар билан намоён бўлувчи патологик синдром. Ҳар қандай ёшда кузатиладиган бу синдромнинг этиопатогенези тўла ўрганилмаган. Унинг келиб чиқишига наслий омиллар сабабчи деб кўрсатилади.
Нарколепсия кундуз кунлари кучли даражада уйқу босиши, катаплексия, гипногогик ҳолатлар, нутқ бузилиши (гапира олмай қотиб қолиш) ва кучли эмоционал реакциялар (хохолаб кулиб юбориш, ёнидаги одамга ажабланиб ёки ўта қаҳр ила қараш) билан намоён бўлади. Шундай бўлса-да, улар бировга тан жароҳати етказишмайди. Бу ҳолат бир неча дақиқа ёки соат давом этиб ўтиб кетади. Шу боис уни истерик хуружлар билан адаштиришади ва ташхис қўйишда бу ҳолат қийинчилик туғдиради.
Нарколепсияда кундуз кунги гиперсомния кузатилса-да, кечаси тез-тез уйғониб кетишлар рўй бериб туради. Агар бемор уйғониб қолса, кўзини очади-ю, оёқ-қўлларини қимирлата олмайди. Бундай ҳолатлар қаттиқ қўрқиб уйғониб кетган соғлом одамда ҳам кузатилиб туради (айниқса, ўсмирларда).
Manba: ©Z. Ibodullayev. Tibbiyot psixologiyasi. Darslik., 3-nashr., T.; 2019., 494b.
© Ibodullayev ensiklopediyasi., 2022 y;
©asab.cc
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича