Янгиликлар Ибодуллаев энциклопедияси ХАВФСИЗ КЕЧУВЧИ ИДИОПАТИК НЕОНАТАЛ ЭПИЛЕПСИЯ

ХАВФСИЗ КЕЧУВЧИ ИДИОПАТИК НЕОНАТАЛ ЭПИЛЕПСИЯ


Этиологияси. Аутосом-доминант типда наслга узатилади. Патологик ген 8- ва 20-хромосомаларнинг узун елкасида жойлашган. Эпилепсиянинг жуда кам учрайдиган турига киради. Касаллик ўғил ва қиз болалар орасида деярли бир хил учрайди.
       
Клиникаси. Касаллик энди туғилган, яъни 1-7 кунлик болаларда ривожланади. Тутқаноқ хуружлари бир кунда 5-6 маротаба рўй беради ва 2-8 дақиқа давом этади. Фокал хусусиятга эга бу хуружлар, кўпинча, уйқу пайтида кузатилади. Хуружлар турли хил клоник ҳаракатлар, тоник спазмлар, кўзнинг кетиб қолиши ва нистагмга ўхшаш ҳаракатлар, қовоқлар пирпираши, кўзларнинг катта очилиб қолиши, мидриаз, нафас тўхтаб қолиши (апное), орал автоматизмлар билан намоён бўлади. Бу хуружлар бир неча ҳафта мобайнида кузатилиб туради. Неврологик статусда ўзгаришлар аниқланмайди.
      
Ташхис ва қиёсий ташхис. Ташхис қўйишда касаллик этиологияси, тутқаноқ хуружлари хусусияти ва ЭЭГ маълумотларига эътибор қаратилади. ЭЭГ да ҳали шаклланмаган биоэлектрик фаоллик фонида юқори амплитудали полиспайк ва ўткир тўлқинлар аниқланади. Қиёсий ташхис хавфсиз кечувчи оилавий неонатал эпилепсия, метаболик энцефалопатия, бош мия аномалиялари, бош миянинг перинатал патологияси ва нейроинфекциялар билан ўтказилади.
       
Прогнози. Хуружлар бир неча ҳафтадан сўнг асоратларсиз тўхтайди. Деярли 70% ҳолатларда хуружлар бола 6 ҳафталик бўлгач ўтиб кетади. Баъзан бола 3-4 ойга етгач, хуружлар қайта такрорланиши мумкин. Ушбу касаллик 10% ҳолатларда эпилепсиянинг бошқа турларига ўтади. Даволашда, асосан, фенобарбитал қўлланилади. Бу дори тана вазнидан келиб чиқиб кунига 5 мг/ кг дан берилади.


Manba: © Z. Ibodullayev. Asab kasalliklari. 2-nashr. Darslik, Toshkent, 2021., 960 b. 
             © Z. Ibodullayev. Epilepsiya. Toshkent, 2018, 176 b. 
             © Ibodullayev ensiklopediyasi
                  © asab.cc


Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича