НОРМОКАЛИЕМИК НАСЛИЙ ПАРОКСИЗМАЛ МИОПЛЕГИЯ
Миоплегиянинг нормокалиемик тури 1961-йили Y. Poskancer, O Kerr томонидан алоҳида касаллик сифатида ёзиб қолдирилган. Касаллик 10 ёшгача бўлган даврда ривожланади. Аутосом-доминант типда наслдан-наслга ўтади. Нормокалиемик миоплегия тўсатдан пайдо бўлмайди, балки бироз секин ривожланади. Миоплегия пайтида мускуллар тонуси ва пай рефлекслари пасаяди. Миоплегик хуружлар кучли жисмоний меҳнатдан сўнг, спиртли ичимликлар истеъмол қилганда, совуқда қолганда ва ўткир стрессдан сўнг ривожланади. Қонда калий миқдори нормада бўлади. Хуружлар давомийлиги бир неча кундан 3 ҳафтагача давом этади, яъни ихтиёрий ҳаракатлар жуда суст тикланади. Калий хлорид миоплегик хуружларни қўзғаб юборади.
Ташхис қўйиш алгоритми:
- аутосом-доминант типда наслдан-наслга ўтиши;
- 10 ёшгача бўлган даврда бошланиши;
- миоплегик хуружнинг секин пайдо бўлиши ва қайта тикланиши 3 ҳафтагача чўзилиши;
- мускуллар тонуси ва пай рефлекслари пасайиши;
- хуруж пайтида калий миқдори нормада бўлиши;
- хуруж пайтида венадан калий хлор юборилса, хуруж кучайиши.
Manba: © Z. Ibodullayev. Asab kasalliklari. 2-nashr. Darslik, Toshkent, 2021., 960 b.
© Ibodullayev ensiklopediyasi
© asab.cc
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича