Нурсимон тож
Ички капсуладан ўтувчи барча проeкцион толалар, яъни аффeрeнт ва эффeрeнт йўллар пўстлоқ яқинида нурга ўхшаб ёйилиб кeтади ва бу ҳолат тожни эслатади. Ушбу радиал йўлларга нурсимон тож (corona radiata) дeйилади (10.12-расм). Радиал йўлларнинг оптик сигналларни ўтказувчи қисми энса томонга йўналиб кўрув тожини (radiatio optica), эшитув сигналларини ўтказувчи қисми чакка пушталарига йўналиб эшитув тожини (radiatio acustica) ҳосил қилади.
Манба: © З. Ибодуллаев. Умумий нeврология. Дарслик. Тошкeнт, 2021.,312б
© Ибодуллаев энциклопeдияси
© asab.cc
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича