Янгиликлар Ибодуллаев энциклопедияси Фокал эпилептик хуружлар

Фокал эпилептик хуружлар


Фокал вегетатив хуружлар – вегетатив пароксизмлар билан намоён бўлувчи хуружлар. Улар эпилептоген ўчоқ чакка бўлагининг медиобазал соҳасида жойлашганда кўп кузатилади. Бу соҳада лимбик система тузилмалари жойлашган. Хуруж пайтида тўсатдан кучли тахикардия, кардиалгия, нафас олишнинг тезлашуви, юзнинг оқариб ёки қизариб кетиши, оғиз қуриши, мидриаз, қон босимнинг ошиб ёки тушиб кетиши, эпигастрал соҳада оғриқлар, сийишга қистовнинг пайдо бўлиши, чанқаш ва оч қолиш каби вегетатив пароксизмлар пайдо бўлади. Хуруж пайтида беморнинг юзи худди қўрққан одамнинг юзини эслатади. Хуружлар 2-3 дақиқа давом этади. Фокал вегетатив хуружлар мезотемпорал эпилепсиянинг (медиал типдаги чакка эпилепсияси) асосий клиник симптомлари ҳисобланади.
Фокал вегетатив хуружлар тиббий амалиётда ҳар доим ҳам тўғри аниқланавермайди ва кўпинча, “гипоталамик синдром”, “вегетатив-томир дистонияси”, “пароксизмал тахикардия” ташхислари қўйилади. Натижада беморга антиконвулсантлар эмас, балки вегетотроп дорилар буюрилади. Баъзи вегетотроп дорилар эпилептоген ўчоқни қўзғаб юборувчи хусусиятга эга. Фокал вегетатив хуружлар баъзида катта тутқаноқ хуружларига ўтади. Бундай пайтларда вегетатив бузилишларга вегетатив ауралар сифатида қаралади. Ушбу эпилептик хуружлар вегетатив ауралар билан бошланувчи иккиламчи-тарқалган эпилепсия хуружлари тоифасига киради.


Manba:  ©Z. Ibodullayev. Asab kasalliklari. 2-nashr. Darslik, Toshkent, 2021., 960 b.
              ©Z. Ibodullayev. Nevrologiya. Qo`llanma., Toshkent, 2017., 404 b.
              ©Z. Ibodullayev. Epilepsiya. Qo`llanma., Toshkent, 2018., 128 b.
              © Ibodullayev ensiklopediyasi 
              ©asab.cc




Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича