Янгиликлар Ибодуллаев энциклопедияси ОИЛАВИЙ ПСИХОТЕРАПЕВТ. У КИМ?

ОИЛАВИЙ ПСИХОТЕРАПЕВТ. У КИМ?


Агарда психотерапевт кабинетига бир эмас, иккита эшик ўрнатилса ва бирига “Оиладан азият чекканлар кирсин”, иккинчисига “Ишхонасидан азият чекканлар кирсин” деб ёзиб қўйилса, нима деб ўйлайсиз, қайси эшикдан кирувчилар кўп бўларди? Албатта, биринчи эшикдан кирадиганлар жуда кўп бўларди. Чунки оилавий низолардан олинадиган психологик зарба кучли бўлади. Шу боис ҳам “Оилавий психотерапевт” деган мутахассислик бор. Улар фақат оилавий низолар билан ишлашади. Уларнинг иши ҳақида қисқақа маълумот бериб ўтамиз.
Оилавий психотерапия биринчи навбатда оила аъзолари билан психологик муҳитни яхшилашга қаратилган. Бунда мижознинг ҳар бир оила аъзоси билан бўладиган муносабатларини ўрганиб, таҳлил қилинади. Оиладаги келишмовчиликлар қандай пайтларда юзага келади, нима учун келиб чиқади, қайси вазиятларда у ўзини қандай тутади каби саволларга ойдинлик киритилади, жавоб изланади ва бу вазиятдан чиқиш бўйича машқлар қилинади. Бу мақсадда оила аъзолари билан ҳам суҳбатлар қурилади. Чунки психологга мурожаат қилиб келган беморлар деярли ҳар доим ўзини вазият қурбони деб билади. Аслида эса ундай бўлмаслиги мумкин. Шунинг учун унинг ҳақида оила аъзоларининг фикрини билиш ҳам ўта муҳим. 
Оилавий психотерапевт мижознинг яқинларига унинг олдида ўзларини қандай тутиш лозимлигини тушунтиради. Бу ўта муҳим. Чунки баъзан оилада шундай мотамсаро муҳит яратиладики, бу фақат невроз ёки депрессиядан азият чекаётган одамнинг аҳволини оғирлаштиради ва суисидал уринишларни кучайтиради, холос.
Ҳар қандай психотерапевтик муолажада мижозга ҳадеб ёнбосавериш ҳам, унинг хулқ-атворини танқид қилавериш ҳам мумкин эмас. Ундаги ёмон фикрлар депрессия белгиси, бу белгилар вақт келиб албатта ўтиб кетади каби сўзлар билан таскин берилади. Суицидал фикрлар ва уринишлар аниқланган ҳолатда уни ёлғиз қолдирмаслик керак. Оила аъзолари томонидан назорат шундай бўлиши керакки, мижознинг ўзи буни билмасин. Чунки ҳадеб беморни қўриқлайвериш унинг жонига тегади. Беморнинг ишончини қозонган оила аъзолари билан кўчага чиқиб айланиб келиш ва сайр пайтида, асосан, уни сўзлатиш ва ҳис-туйғуларига ҳамдард бўлиш ўта муҳим.
Manba: © Z. Ibodullayev. Asab va ruhiyat., 4-nashr. Ilmiy-ommabop risola. T, 311 b. 
             © Ibodullayev ensiklopediyasi
                 © asab.cc



Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича