ОКУЛЯР МИОПАТИЯ (ГРЕФЕ ОФТАЛМОПЛЕГИЯСИ)
Ташқи офталмоплегия белгилари билан намоён бўлади. Аутосом-доминант типда наслдан-наслга ўтади. Касаллик, асосан, болалик ва ўсмирлик даврида, кам ҳолларда 20-30 ёшларда ривожланади. Дастлаб икки томонлама птоз пайдо бўлади, кейинчалик кўзларни юқорига ва бошқа томонларга ҳаракатлантирувчи мускуллар фалажланади. Аксарият ҳолларда кўзни ичкарига ҳаракатлантирувчи мускуллар зарарланмай қолади. Диплопия кузатилмайди. Баъзида кўзнинг айлана мускули, пешона ва чайнов мускуллари фалажланади. КФК миқдори бироз ошади. Қиёсий ташхис миастениянинг кўз тури билан ўтказилади. Антихолинэстераз воситалар ёрдам бермайди.
Manba: © Z. Ibodullayev. Asab kasalliklari. 2-nashr. Darslik, Toshkent, 2021., 960 b.
© Ibodullayev ensiklopediyasi
© asab.cc
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича