ОЛИГОФРЕНИЯ


Олигофрения – тафаккурнинг туғма заифлиги бўлиб, оғир-енгиллиги бўйича турли даражада ифодаланади: дебиллик, имбециллик, идиотия. Олигофрениянинг енгил даражада ривожланган тури дебиллик деб аталади. Уларда сабоқ олишга айрим қобилиятлар сақланиб қолади, улар махсус мактабларда таълим олишади. Бу болаларда нутқ функцияси сақланган бўлиб, баъзи ақлий операцияларни (масалан, ҳисоб-китоб) бажара олишади, механик хотираси сақланган бўлади. Умумлаштириш ва абстракциялаш суст ривожланган бўлади. Яратувчилик қобилияти ҳам паст бўлиб, улар фақат кам ақлий фаолият талаб қиладиган ишларнигина бажара олишади.
Имбециллик — тафаккурнинг ўрта даражада бузилиши. Имбецил болаларнинг нутқ функцияси ва хотираси ўта суст бўлиб, улар бирор нарсани ўрганишда жуда қийналишади. Уларга сабоқ бериш жуда қийиндир. Уларнинг ҳаракатлари қўпол ва беўхшов бўлади. Бир неча сўзни ёзиш ва ўнгача санашни эплай олишади, холос. Бундай болаларда жисмоний заифлик ҳам кузатилади.
Идиотия — тафаккурнинг ўта оғир даражада бузилиши бўлиб, ақлий фаолиятнинг чуқур бузилишларидан ташқари, жисмоний нуқсонлар ҳам кузатилади. Нутқ ҳам бузилган бўлади. Бемор ўзини идора қила олмайди ва доимо бировнинг ёрдамига муҳтож.


Manba: ©Z. Ibodullayev. Tibbiyot psixologiyasi. Darslik., 3-nashr., T.; 2019., 494b.  
           © Ibodullayev ensiklopediyasi., 2022 y; 
              ©asab.cc)




Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича