Онейроид
Онейроид – галлюцинациялар ва ақл бовар қилмайдиган фантастик ғоялар билан намоён бўладиган онг бузилиши. Демак, онейроид теварак-атрофни, яъни реал ҳаётни идрок этишнинг бузилиши билан намоён бўлади. Бемор ўзини коинот бўйлаб учиб юргандек, узоқ-узоқларда саргузашт қилаётгандек, ҳарбий юришларда иштирок этаётгандек тутади. Уларнинг кечинмалари фантастик тусда бўлади. Делириядан фарқли ўлароқ, онейроидда бемор камроқ қўзғалган, яъни бўшашган бўлиб, хаёллар оғушига чўмади.
Manba: ©Z. Ibodullayev. Tibbiyot psixologiyasi. Darslik., 3-nashr., T.; 2019., 494b.
© Ibodullayev ensiklopediyasi., 2022 y;
©asab.cc
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича