ОПТИКОЭНЦЕФАЛОМИЕЛИТ
Оптикоэнцефаломиелит – бош мия, орқа мия ва кўрув йўлларининг биргаликда зарарланиши. Марказий типда ҳаракат ва ўтказувчи типда сезги бузилишлари кузатилади ва уларнинг қандай кўринишда намоён бўлиши патологик жараённинг қайси соҳада жойлашганига боғлиқ. Касалликнинг бу турида кўрув нервлари зарарланиши яққол намоён бўлади, яъни беморнинг иккала кўзида ҳам кўриш пасайиб, амаврозга ўтади. Офтальмологик, неврологик ва параклиник текширувлар кўрув нервлари диски димланиши, кўрув нервлари атрофияси, баъзида кўрув йўлларининг пўстлоққача бўлган қисми демиелинизасиясини кўрсатади. Шунинг учун ҳам бу беморларда гемианопсия ва скотомалар кўп учрайди. Демак, касалликнинг ушбу тури учун оптик бузилишлар жуда хос.
ЎТЕМ нинг бу турида спинал типдаги ҳаракат ва сезги бузилишлари церебрал типдаги бузилишлардан устунлик қилади: кўпроқ спастик тетрапарез ва ўтказувчи типдаги сезги бузилишлари кузатилади. Демак, миелитик симптомларнинг устунлик қилиши ва доимий равишда оптик бузилишлар кузатилиши оптикоэнцефаломиелит учун жуда хос.
Manba: © Z. Ibodullayev. Asab kasalliklari. 2-nashr. Darslik, Toshkent, 2021., 960 b.
© Z. Ibodullayev. Umumiy nevrologiya. Darslik. Toshkent, 2021., 312 b.
© Ibodullayev ensiklopediyasi
© asab.cc
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича