Оптико-гемипаретик синдром
Агар тромбоз кўз артерияси (а. ophthalmica) бошланадиган жойдан пастда ёки ёнида рўй берса, зарарланган томонда кўришнинг кескин пасайиши ёки йўқолиши, қарама-қарши томонда эса гемипарез кузатилади. Бу ҳолат оптико-гемипаретик синдром деб аталади. Тромбоз рўй берган жойда томирни аускултация қилиб кўрса, унинг уриши пасайган бўлади. Шунингдек, тромбоз кузатилган томонда миоз, ретинал босимнинг тушиб кетиши ва калла суяги перкуссия қилиб кўрилганда оғриқ ҳам сезилади. Ўша томонда супраорбитал нуқтани босиб текширганда оғриқ пайдо бўлади.
Manba: © Z. Ibodullayev. Asab kasalliklari. 2-nashr. Darslik, Toshkent, 2021., 960 b.
© Z. Ibodullayev. Insult va koma. Qo`llanma. Toshkent, 2013., 193 b.
© Ibodullayev ensiklopediyasi
© asab.cc
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича