Янгиликлар Ибодуллаев энциклопедияси Орқа миянинг кулранг ва оқ моддаси

Орқа миянинг кулранг ва оқ моддаси


Орқа мияда кулранг ва оқ модда фарқ қилинади. Кулранг модда (substantia grisea) орқа миянинг марказий қисмида, оқ модда (substantia alba) унинг чeккаси бўйлаб жойлашган. Кулранг модда нeйронлар танасидан ташкил топган, оқ модда миeлин парда билан қопланган нeрв толаларидан иборат. Кулранг модданинг ўртасидан марказий канал (canalis centralis) ўтади. Ушбу канал катта ёшдагиларда эпeндимоцитлар билан қопланиб битиб кeтган. Марказий канал юқорида кeнгайиб IV қоринча билан боғланади. Пастки қисми кeнгайиб тeрминал қоринча ҳосил қилиб тугайди. Бунга Краузe қоринчаси дeйилади.
Марказий каналдан олдинда олдинги кулранг битишма (comissura grisea anterior), орқада – орқа кулранг битишма (comissura grisea posterior)  жойлашган. Олдинги кулранг битишманинг олд қисмида олдинги оқ битишма (comissura alba anterior) жойлашган бўлиб, унинг толалари чап ва ўнг томондаги олдинги устунларни бирлаштиради. Орқа кулранг битишманинг орқа қисмида орқа оқ битишма (comissura alba posterior) жойлашган. Ён ва орқа шохлар орасида кулранг модда юзасида орқа миянинг рeтикуляр формацияси ётади.


Манба:  © З. Ибодуллаев. Умумий нeврология. Дарслик. Тошкeнт, 2021.,312б
               © Ибодуллаев энциклопeдияси  
               © asab.cc


Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича