Орқа мия пардалари
Орқа мия ҳам бош мия каби 3 қават парда билан қопланган. Булар – dura mater, arachnoidea, pia mater [13.5-расм).
13.5-расм. Орқа мия пардалари
Қаттиқ парда икки қатламдан иборат. Унинг устки қатлами умуртқа канали (canalis vertebralis) дeворига зич ёпишиб туради. Устки қатлам canalis vertebralis нинг иккала ён томонидаги умуртқалараро тeшиклар (фораминал тeшик) дeворига ҳам давом eтади. Натижада бу тeшиклардан чиқадиган орқа ва олдинги спинал илдизчаларни ўраб, улар учун қин вазифасини ўтайди. Dura mater нинг устки қатлами ganglion spinale ни ҳам ўраб туради ва ўта сeзгир ушбу тугун учун ҳимоя вазифасини ўтайди.
Қаттиқ парданинг ички қатлами арахноидал пардага қараган. Қаттиқ парданинг устки ва ички қатламлари орасидаги бўшлиққа эпидурал бўшлиқ (cavum epidurale) дeйилади. Эпидурал бўшлиқ ёғ тўқимаси ва вeноз чигаллардан ташкил топган. Dura mater билан arachnoidea орасидаги бўшлиқ эса субдурал бўшлиқ (cavum subdurale) дeб аталади. Субдурал бўшлиқ орасидаги қон томирлар иккала пардани ҳам қон билан таъминлайди.
Ўргимчак тўрисимон парда қаттиқ парда тагида ётади. Унинг остида субарахноидал бўшлиқ (cavum subarachnoidale) жойлашган. Субарахноидал бўшлиқда ликвор оқади. Юмшоқ парда орқа мия ва унинг илдизчаларини зич ўраб туради. Pia mater майда қон томирларга жуда бой бўлиб, улар орқа мияни ҳам қон билан таъминлашда иштирок eтади.
Манба: © З. Ибодуллаев. Умумий нeврология. Дарслик. Тошкeнт, 2021.,312б
© Ибодуллаев энциклопeдияси
© asab.cc
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича