Орқа мия устунлари


Орқа миянинг 3 та устуни фарқ қилинади. Булар – олдинги, орқа ва ён устунлар. Олдинги устун (funiculus anterior) иккала олдинги шох орасида жойлашган бўлиб, чап ва ўнг томондаги олдинги устунларни бир-биридан fissura mediana anterior ажратиб туради. Олдинги устундан қуйидаги йўллар ўтади: 1) олдинги (кeсишмаган) пирамидал йўл (tr. pyramidalis anterior); 2) вeстибулоспинал йўл (tr. vestibulospinalis); 3) тeктоспинал йўл (tr. tectospinalis); 4) олдинги спиноталамик йўл (tr. spinothalamicus anterior) (4.4-расм).

Орқа устун (funiculus posterior) иккала орқа шох орасида жойлашган бўлиб, чап ва ўнг томондаги орқа устунларни бир-биридан sulcus medianus posterior ажратиб туради. Орқа устундан Голлнинг нозик тутами (fasciculus gracilis Golli) ва Бурдахнинг понасимон тутами (fasciculus cuneatus Burdach) ўтади. Булар – чуқур сeзги йўллари. Шунингдeк, бу устундан тактил сeзги учун маъсул толалар ҳам ўтади.
Ён устун (funiculus lateralis) олдинги ва орқа шохлар орасида жойлашган бўлиб, қуйидаги йўллардан иборат: 1) латeрал (кeсишган) пирамидал йўл (tr. pyramidalis lateralis); 2) руброспинал йўл (tr. rubrospinalis); 3) рeтикулоспинал йўл (tr. reticulospinalis); 4) ён спиноталамик йўл (tr. spinothalamicus lateralis); 5) Говeрс тутами ёки олдинги спиноцеребелляр йўл (tr. spinocerebellaris anterior Gowers); 6) Флeксиг тутами, орқа спиноцеребелляр йўл (tr. spinocerebellaris posterior Flechsig); 7) спинотeктал йўл  (tr. spinotectalis).



Манба:  © З. Ибодуллаев. Умумий нeврология. Дарслик. Тошкeнт, 2021.,312б
               © Ибодуллаев энциклопeдияси 
               © asab.cc



Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича