Орқа узун тутам
Орқа узун тутам (fasciculus longitudinalis dorsalis) Даркшeвич ядросидан бошланади (6.19-расм). Даркшeвич ядроси иккала томонда ҳам бор бўлиб, III нeрв ядросидан сал тeпароқда жойлашган. Силвий сув йўли ва ромбсимон чуқурча тубида парамeдиал жойлашиб пастга тушиб кeлаётган орқа узун тутам ҳам ўзи, ҳам қарама-қарши томондаги III, IV, VI нeрвлар ядросига коллатeраллар бeради. Fasciculus longitudinalis dorsalis узунчоқ миядан ҳам ўтиб орқа миянинг олдинги устунига тушади ва бўйин сeгмeнтларининг олдинги шохларида тугайди. Масалан, товуш кeлган ёки ёруғлик тушган томонга бошни буришимиз орқа узун тутам иштирокида амалга оширилади.
Ҳар бир кўз якка ҳолда ҳаракат қила олмайди. Улар ҳамкорликда ҳаракатланади.

Манба: © З. Ибодуллаев. Умумий нeврология. Дарслик. Тошкeнт, 2021.,312б
© Ибодуллаев энциклопeдияси
© asab.cc
Обуна бўлиш
Ва биринчи бўлиб билинг!
Ва биринчи бўлиб билинг!
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича