Мияча ўсмалари


Мияча ўсмалари учун хос бўлган асосий симптомлар – булар миячанинг зўрайиб борувчи симптомлари, яъни атаксия, адиодохокинез, дисметрия, мускуллар гипотонияси. Буларнинг ичида атаксия яққол ифодаланган симптом бўлиб, у жуда катта диагностик аҳамиятга эга. Миячанинг секин ўсувчи ўсмасида бемор узоқ вақт маст одамга ўхшаб гандираклаб юради. Ўсма миячанинг чап ярим шарида жойлашса, бемор чап томонга чайқалиб йиқилади, дисметрия ва мускуллар гипотонияси чап томонда аниқланади, ўсма миячанинг ўнг ярим шарида жойлашса, ушбу симптомлар ўнг томонда пайдо бўлади. Мияча симптомларининг бир томонлама намоён бўлиши мияча ярим шарлари ўсмаси учун хосдир. Мияча чувалчанги ўсмасида статик атаксия кузатилади ва неврологик симптомлар икки томонлама намоён бўлади. Аммо улар бир томонда кучлироқ ифодаланган бўлиши мумкин.
        Субтенториал менингиомалар клиникаси мияча паренхимасидан ўсувчи ўсмалар клиникасидан фарқ қилади. Мияча паренхимасидан ўсувчи ўсмада дастлаб мияча симптомлари вужудга келади, гипертензион синдром эса кейинроқ ривожланади. Субтенториал менингиомаларда дастлаб энса-бўйин соҳасида локал оғриқлар ва ИКГ белгилари пайдо бўлади, кейинчалик эса мияча атаксияси ривожланади.
        Мияча ўсмалари ва субтенториал менингиомалар катталашган сайин мия устуни босилиб боради ва ўрнидан силжийди, ликвор йўллари бекилиб, окклюзион гидроцефалия ривожланади. Агарда мияча катта энса тешиги томон силжиса, узунчоқ миянинг пастки қисми босилиб қолади, оғир булбар синдром ривожланади ва беморнинг нафас олиши кескин бузилади.


Manba:  ©Z. Ibodullayev. Asab kasalliklari. 2-nashr. Darslik, Toshkent, 2021., 960 b.
              ©Z. Ibodullayev. Nevrologiya. Qo`llanma., Toshkent, 2017., 404 b.
              © Ibodullayev ensiklopediyasi ©asab.cc



Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича